Суд департаменти органларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш

2017-05-24

              2017 йил 20 май куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан “Суд департаменти органларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида семинар ўтказилди.

              Мазкур семинарда Суд департаменти марказий аппарати Ички хавфсизлик инспекцияси ҳамда Тошкент вилояти худудий бошқармасимасъул ходимлари иштирок этдилар

              Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевтомонидан мамлакатда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислох қилиш юзасидан аниқ тадбирлар амалга оширилмоқда.

              Хусусан, 2017 йилнинг 4 январида““Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ва жорий йилнинг 2 февралидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2752-сонли қарори қабул қилингани бу борадаги ислоҳотларни мантиқий давоми бўлди.

              Қарор билан коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилган. Шунингдек 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланган.

              Мазкур дастурда белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга ошириш мақсадида Суд департаменти томонидан назорат режаси ишлаб чиқилди. Жумладан, давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида, Суд департаменти ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисобдорлигини таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек Суд департаментининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларини бажариши юзасидан маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

              Суд департаменти фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш;

              Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Суд департаменти ва таркибий бўлинмаларида ташкил этиладиган ўқув машғулотлари ўтказиб бориш;

              Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Суд департаменти ва таркибий бўлинмалари томонидан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш тадбирларини ташкил қилишлар белгиланган.

              Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,Суд департаменти томонидан ҳам коррупция, порахўрлик ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари содир этилишини олдини олиш юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

              Хусусан, “Суд департаменти органларида коррупцияни олдини олиш тўғрисида” буйруқ қабул қилиниб, унинг ижроси бўйича доимий равишда Суд департаменти ходимлари орасида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар содир қилинишини олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

              Тизим ходимлари томонидан хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, коррупция ва бошқа ножўя ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида 1008 қисқа рақамли ва бевосита Суд департаментида ҳамда ҳудудий бошқармаларда ишонч телефонлари ташкил қилиниб, Республика миқёсида ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълонлар бериб борилмоқда.

              Биргина, 2017 йилнинг 1-чораги давомида “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатлар таҳлил этилганда жами 135 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 45 та мурожаатлар қаноатлантирилган,12 та мурожаатлар қисман қаноатлантирилган, 52 та ҳолатда ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

              Суд департаменти ходимлари ўртасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш,соғлом ишчанлик муҳитини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилиб, фуқаролар билан бўладиган муносабатларда муомала маданиятига эътибор қаратиш юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда ҳамда бу борадаги профилактик тадбирларни ташкил қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

              Ўтказилган тадбирда юқоридаги вазифалар ва унинг ижроси бўйича атрофлича муҳокама қилинди.

Валюта курслари

Давлат дастурлари